Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардоба фожиасида жабрланган аҳолининг уй ҳужжатларида камчилик бўлса, уларга ҳам уй ва моддий ёрдам бериладими?
Халқаро пресс клубнинг “Сардоба 2020: Синов, бирдамлик, меҳнат ва сифат” мавзусига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Сардоба сув омборидаги ҳодиса ҳақида сўз юритилмоқда.
Тадбир давомида Сардоба фожиасида жабрланган аҳолининг уй ҳужжатларида камчилик бўлса, уларга компенсация берилиши масаласи ҳақидаги саволга Молия вазири Ёрқин Турсунов жавоб берди.
“Президентимизнинг ташрифи арафасида бу масала ҳам муҳокама қилинди. Бош вазиримиз ва президент администрацияси раҳбари Зайнобиддин Шаҳобиддинович иштирокида ўтказилган мажлисда бу масала ҳам кўтарилди. Тўғри, бизда ўзбек менталитетида ҳужжатни тўғри расмийлаштириб қўйишга айрим ҳолатда эътибор қаратмаймиз. Йиғилишда шундай топшириқ берилдики, кадастр ҳужжатлари бўлган уйлар бўйича масала йўқ, лекин кадастри бўлмаганида ҳам атрофдаги маҳалла, қўни-қўшнилар гувоҳлигида ҳақиқатда шу ерда яшаган, шундай уй мавжуд бўлган, деган исботлар бўлса, у уйларга ҳам, талафот кўрган оилаларга ҳам уй ажратиб берилади ёки таъмирлаб берилади”, - деди Молия вазирининг ўринбосари Ёрқин Турсунов.
Мазкур масала бўйича Пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев қуйидаги фикрларни билдирди.
“Шу мажлисда мен ҳам иштирок этдим. Тахминан 600 га яқинида кадастри йўқ. Бу тўғрисида ҳам айтилди. Ҳукумат позицияси: кўрилади, ўрганилади ва биз ёрдам берамиз, деган гап бўлди. Ҳукумат бу ерда ҳам икки қадам олдинга боряпти”, - деди Шерзод Қудратхўжаев.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022