Хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа муаммоларнинг пандемия даврида кутилмаган тарзда долзарблашиб бораётгани хавотирларни оширмоқда.
Жаҳон иқтисодий форуми сиёсатчилар эътиборидан четда қолаётган бешта таҳдидни санаб ўтди.
1. Очлик ва тўйиб овқат емаслик фоизи ошмоқда
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти – FAO томонидан маълум қилинишича, COVID-19 заиф жамиятларни инқироз ичра инқирозга маҳкум этмоқда.
Дунё бўйлаб иқтисодий тушкунликнинг ҳукмрон бўлиши ва ишсизлик кўрсаткичининг ошиши аҳоли харид қувватининг пасайишига сабаб бўляпти. Бундан ташқари, бу омиллар глобал очлик муаммосини жиддийлаштириб юборяпти.
«Мамлакатлар озиқ-овқат таъминоти занжирига эътиборли бўлишлари, ўз навбатида ҳудудий, маҳаллий ва халқаро тарзда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат етиб келишини ҳам таъминлашлари лозим.
Очликка чап бериш ҳар бир иқтисодий стимулнинг марказида туриши керак», – дея қайд этади FAO.
Халқаро озиқ-овқат инқирози бўйича 2020 йил ҳисботида айтилишича, ҳозир 55та давлатда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмаган. Уларда яшайдиган одамлар инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган озиқ-овқат ва витаминларга муҳтож.
Бу давлатлар ҳукуматлари олдида 2та ўта оғриқли танлов пайдо бўлмоқда: ё одамларнинг тирикчилигини асраб қолиш ёки уларни коронавирусдан сақлаш орқали очликдан ўлишга ҳукм қилиш.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш очликнинг юқори даражаси билан курашаётган ва тўйиб овқат емайдиганлар сони яна ошиши мумкинлигини айтмоқда.
«Коронавирус туфайли мураккаб ўзгаришлар кўп бўлиши, пандемия кўп оила ва жамиятларни чуқур инқирозда қолдириши мумкин», – дейди Гутерриш.
2. Иқлим муаммоси
Иқлим ўзгаришлари муаммолари 2020 йилда бизнес ва сиёсий доиралар эътибор қаратадиган масалаларнинг асосийси бўлиши кутилаётган эди. Сайёрамизни асраш 2020 йилда Давосда ўтказилган Жаҳон иқтисодий форумида ҳам муҳокамадаги асосий мавзулардан бири










