Ўзбекистон | 11:47 / 19.05.2020
27265
1 дақиқада ўқилади

Муборак тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

Улуғбек Эрназаров Муборак тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида иш бошлади 

Қашқадарё вилояти Муборак туманига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Улуғбек Эрназаров

Улуғбек Эрназаров Муборак тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида иш бошлади. У шу пайтга қадар Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 апрель куни Ғайрат Жовлиев Муборак тумани ҳокими лавозимидан озод этилганди. 

Муборак тумани ҳокими вазифасини бажариш шу вақтгача туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Садриддин Нарзиев зиммасига юкланганди.

Мавзуга оид