Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зарафшонда юк машинаси тепловоз билан тўқнашди
Ҳодиса натижасида юк машинаси ҳайдовчиси тан-жароҳати олиб, шифохонага мурожаат этган. Автомашина ва тепловозга жиддий зарар етган.
2020 йилнинг 18 май куни соат тахминан 16:50да фуқаро Ҳ.О. бошқарувида ишончнома асосида бўлган “МАН” юк ташувчи автомашинада “Янги Зарафшон” МФЙ ҳудудидан Зарафшон шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган бўлган.
«Олтин водий» газетасининг хабар беришича, у Зарафшон шаҳри ҳудудидан ўтган А-379 автомобиль йўлини кесиб ўтган 8-сонли темир йўл кесишмасидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан йўл кесишмасини кесиб ўтиши натижасида Темир йўл транспорт бошқармасига қарашли темир йўлда ҳаракатланиб келаётган тепловоз уни юриб юборган.


Йўл транспорт ҳодисаси натижасида “МАН” русумли автомашина ҳайдовчиси Ҳ.О. тан-жароҳати олиб, шифохонага мурожаат этган. Шунингдек, “МАН” русумли автомашина ва тепловозга жиддий зарар етган.
Мавзуга оид
21:12 / 29.03.2026
Тошкентда бирданига 8 та автомобил иштирокида тўқнашув содир бўлди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026