Kun.uz манбаси маълумотига кўра, у бош вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланади.

Олимжон Умаров 2017 йил ёзида АКТ вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига кўра бош вазир учун яна икки маслаҳатчи лавозими жорий этилганди.

Манба маълумотига кўра, Олимжон Умаров Бош вазир маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимида иш бошлаши кутилмоқда.