Ўзбекистон | 11:17 / 27.05.2020
22432
1 дақиқада ўқилади

Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Олимжон Умаров Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Олимжон Умаров 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2007 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини, 2017 йилда Сонгюнгван университетини (Корея Республикаси) тамомлаган.

У 2017 йил ёзида АКТ вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид