Жамият | 10:20 / 26.05.2020
7863
2 дақиқада ўқилади

Навоийда ёш йигит ўзи ишлаб келган ёқилғи шохобчасидан ўғрилик содир этди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 18 май куни Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган МЧЖ раҳбари 46 ёшли С.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У 18 кунга ўтар кечаси номаълум шахс унга тегишли МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг оператор хонасига очиқ қолган эшик орқали кириб, хонадаги темир сейфдан 29 345 000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий шаҳрида яшовчи, МЧЖда оператор ёрдамчиси бўлиб ишловчи 21 ёшли Д.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил сифатида 29 345 000 сўм пуллар расмийлаштирилиб олинган.

Д.Б. жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мавзуга оид