Навоийда нафақахўр отахон ўғирликка қўл урди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Кармана туман ИИБга 1979 йил туғилган, “Камолот” МФЙда яшовчи У.Б. ариза орқали мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.
У номаълум шахс “Янгиариқ” МФЙда жойлашган Оҳак ва гипс ишлаб чиқариш шохобчасига девор орқали хуфиёна равишда кириб, умумий 17 500 000 сўм қийматга эга бўлган генератор, дрель, газ балони, газ ҳисоблаш аппарати, газодефтектор, 1 тонна 16 см ҳажмдаги арматура ҳамда 6 см қалинликдаги симларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни 1956 йил туғилган, Кармана тумани, “Янгиариқ” МФЙ да яшовчи В.Ш. содир этганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан В.Ш.га нисбатан Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Жиноят кўчасига билиб-билмай кириб қолган ёшларнинг хатти-ҳаракатига гувоҳ бўлганимизда, ғўрликка, бебошликка йўйиб, ҳаётнинг паст-у баландини ҳали кўрмаганлигини важ қиламиз. Бироқ, улуғ ёшдаги отахоннинг қонунбузарлигини оқлашга ҳеч бир сабаб топилмайди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024