Ҳужжат билан, Республика махсус комиссияси, жамоат ташкилотлари ва туризм соҳаси субъектларининг:

  • белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнидан «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ички туризмни қайта йўлга қўйиш билан биргаликда ёндош ташкилотларнинг (туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият ва маданий мерос объектлари ҳамда бошқалар) фаолиятини бошлаш;
  • фуқароларига Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхатини белгилаб олган ҳолда ташқи туризмни босқичма-босқич қайта тиклашга доир таклифлари маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб ташқи туристлар учун ёпилган эди. Шу ва кейинчалик киритилган қатъий чекловлар натижасида 1,5 мингдан ортиқ туроператор, 1,2 мингта меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатди.