Фото: Getty Images

Science журналида чоп этилган мақола муаллифлари эслашича, анъанавий равишда ҳаво томчилари орқали юқадиган юқумли касалликларни назорат қилиш чоралари касалликнинг аксирадиган ва йўталадиган аниқ ташувчилари жамоасини ажратишни ўз ичига олади.

Аммо, Covid-19 ҳолатида ҳамма нарса ўзгача бўлди, чунки вирусни юқтирган одамларда узоқ вақт давомида (ёки умуман) касаллик аломатлари юзага чиқмади ва шу билан бирга улар вирусни фаол ташишда давом этди. Гапираётганда ва шунчаки нафас олаётганда улар атмосферага узоқ вақт ҳавода, айниқса, ёпиқ бино ичида аэрозол ҳолатида осилиб турадиган вирусга тўйинган ҳаво томчисини чиқаришди. Нафас олиш пайтида бу аралашма ўпкага чуқур кириб бориши ва у ерда инфекция манбайига айланиши мумкин бўлди.

Тадқиқот муаллифлари таъкидлашича, одам нафас олганда 0,1дан 1000 микрометргача бўлган намлик зарраларини ҳавога чиқаради (илгари улар микронлар деб аталган). Масалан, (биз визуализация ҳақида гапирмаяпмиз) бир миллиметрда 1000 мкм мавжуд. Ушбу зарралар катталиги, тортиш кучи, инерцияси, буғланиш тезлиги ва бошқа бир қатор омилларга қараб турли масофаларда ҳаво орқали тарқалади.

Катта зарралар сиртга тезроқ жойлашиб,  уни зарарлайди. Кичикроқлари (5 микрондан кам) тезроқ буғланади, аммо улар ҳаво орқали осон ва жуда катта масофада ҳаракатланади. Иккала усул ҳам – ҳаво ёки зарарланган сирт билан алоқа қилиш, инфекцияланишни келтириб чиқариши мумкин. 

Хитойда касалликнинг асосий манбаси ташқи белгилари бўлмаган, гумондан холи ташувчи эди 

Олимлар субмикрон ўлчамидаги зарралар альвеолаларга чуқур кириб, иммунитет тизимини четлаб ўтиб, вирус уч баравар кўпайишига имкон берадиган хавф-хатар туғдиришини аниқлашди. Бу ҳолатда одам ҳали инфекцияланганидан шубҳа қилмайди, аслида ўзи вируснинг фаол ташувчисига айланади. 

Хитой мисолида кўрсатиб ўтилганидек, инфекция аломатларини кўрсатмаган айнан шундай «жим ташувчилар» 79 фоиз ҳолларда кейинги инфекция манбайи бўлган.