Ўзбекистон | 10:37 / 01.06.2020
4522
3 дақиқада ўқилади

Қандай ташувлар божхона ҳамроҳлигидаги кузатув остида амалга оширилади? 

Божхона назорати остида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тасдиқланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Божхона назорати остида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати остида ташилаётганда Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирларидан бири ҳисобланади.

Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимлар Низомга амал қилади ва божхона пости бошлиғига бўйсунади.

Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга ошириш учун ходимлар ажратилиши, махсус жиҳозланган автомобилларни ажратиш, божхона ҳамроҳлигида кузатиладиган товарлар ва транспорт воситаларини қабул қилиш ва топшириш пунктлари, кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби ва уларнинг шакллари, шунингдек божхона ҳамроҳлигида кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Ташувчи, юк жўнатувчи ёхуд қабул қилувчининг божхона ҳамроҳлигида кузатувни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлари ташувчи, юк жўнатувчи, қабул қилувчи ёки бошқа шахслар томонидан қопланади, бу борада келиб чиққан харажатлар божхона органлари томонидан қоплаб берилмайди.

Божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган божхона назорати остидаги товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, уларда назарда тутилган исталган божхона назорати шакллари қўлланилиши мумкин.

Жўнатувчи ҳамда манзил божхона постларида, шунингдек қабул қилиш-топшириш пунктларида божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви устувор тартибда амалга оширилади.

Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

товарларни ташиш Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ амалга оширилган тақдирда;

миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни ташиш товарларни божхона назорати остида ташиш учун жиҳозланган транспорт воситаларида, ушбу ташувчилар томонидан лицензия карточкаси тақдим этилган ҳолда амалга оширилган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланган тақдирда;

товарлар божхона ҳудудига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида, шунингдек халқаро почта жўнатмалари ва фельдъегер почтаси сифатида тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда олиб кирилганда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид