Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Сўх тумани матбуот хизмати хабар беришича, жанжал натижасида Ӯзбекистон Республикаси ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин келиб чиққан.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги
Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

«Зарар кӯрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз. Чашма булоғи бу мӯъжиза, инсонларга яратган эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу муқаддас чашмадан ҳам бизнинг фуқаролар, ҳам қӯшни республика фуқаролари бирдек фойдаланишади», деган Абдулла Арипов.

Келишувга биноан, чашма булоғининг атрофи панжара билан иҳоталаниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этиладиган бӯлди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Учрашувда Сўх тумани аҳолиси бош вазирга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни талаб қилишди. Ӯзбекистон бош вазири ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари бошланиши маълум қилинди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Ободонлаштириш ишларига 1000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди. Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Маҳаллий аҳолини қийнаётган энг асосий масала – йӯл муаммоси ҳам ӯртага ташланди. Сўх–Риштон йӯли ҳам икки давлат ҳукуматининг ӯзаро келишувига биноан очилиши ҳам таъкидланиб ӯтилди. Сўх туманига коридор очиб бериш масаласи ҳам учрашув давомида кӯриб чиқилди.