Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ ташқи чегараларни 1 июлгача очмасликка қарор қилди
Ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йоханссоннинг маълум қилишича, чекловларни узайтиришни аксарият мамлакатлар ҳукуматлари қўллаб-қувватлаган.
Европа иттифоқи учинчи давлатлар фуқароларининг иттифоқ ҳудудига киришларига қўйилган чекловни 1 июлгача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йоханссоннинг маълум қилишича, чекловларни узайтиришни аксарият мамлакатлар ҳукуматлари қўллаб-қувватлаган.
«Бугун деярли барча аъзо мамлакатлар ушбу даврнинг узайтирилишини маъқуллашини билдирди. Демак, ички чегаралардаги назорат июнь охирида бекор қилинади», — деди Йоханссон.
Агентликнинг эслатишича, чекловлар март ўрталарида киритилган ва икки марта узайтирилган бўлиб, 15 июнда ниҳоясига етади. Европа комиссияси ЕИнинг ташқи чегаралари фақат ички чегаралар очилганидан кейингина очилишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
19:55 / 29.05.2026
Европа Иттифоқи Temu’ни 200 млн евро жаримага тортди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
08:47 / 28.05.2026