Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда 21 ёшли йигит ўз тенгдошини пичоқлади
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 03 июнь куни соат 23:30да, 21 ёшли М.С. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Оҳангарон кўчасида жойлашган “Ал-Азиз” кафеси олдида жойлашган автобус бекати атрофида таниши, 21 ёшли А.О. билан жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, юзага келган келишмовчилик оқибатида М.С. ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан О.А.нинг ўнг биқин соҳасига бир маротаба зарб билан уриб, тан жароҳати етказган.
Натижада, О.А. олган тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. М.С. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:58 / 13.03.2026