17:30 / 09.06.2020
10214

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиалига қабул квоталари тасдиқланди

Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига жорий йилда 345 нафар талаба қабул қилиниши белгиланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги қарорига мувофиқ 2020–2021-ўқув йили учун Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул квотаси 345 ўрин миқдорида белгиланган. Шундан 225 нафар талаба кундузги таълим шакли бўйича, 120 нафари эса кечки таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилинади.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинишича, филиалга кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилинадиган талабаларнинг 40 фоизи – давлат гранти, 60 фоизи эса тўлов-контракт, кечки таълим йўналишлари бўйича эса тўлиқ тўлов-контракт асосида таҳсил олишади.

Университетнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини филиалга мақсадли қабул қилиш, тайёрлов бўлинмаси битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича амалга оширилади.

Танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.

Top