Ўзбекистон | 09:39 / 10.06.2020
6544
2 дақиқада ўқилади

Абонент бошқа мобил тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Мобил алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мобил алоқа тармоғи абоненти бошқа тармоққа ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Президентнинг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарори 5-бандида “мижозларни мобил алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобил алоқа тармоғи абоненти бошқа мобил алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш” вазифаси белгиланганди. 

“Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг пасайишига сабаб бўлади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мобил алоқа тармоғи абоненти бошқа мобил алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Мавзуга оид