Тошкентдаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 20 нафар ва Навоий вилоятида 8 нафар, жами 28 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Шу тариқа, 10 июнь куни:
- Тошкент шаҳрида 49 киши (улар орасида тожикистонлик бир нафар 40 ёшли фуқаро ҳам бор);
- Навоий вилоятида 8 киши;
- Бухоро вилоятида 7 киши;
- Самарқанд вилоятида 6 киши;
- Наманган вилоятида 3 киши коронавирусдан фориғ бўлди.
Сўнгги берилган маълумотга кўра, Ўзбекистонда камида 4591 киши коронавирусга чалинган.
Улардан 3532 нафари тузалиб чиқди, қурбонлар сони 18 нафарни ташкил этмоқда.













