Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекиндаги йирик улгуржи бозорлардан бирида коронавирус аниқланди
Пекинда пайшанба куни охирги 56 кун давомидаги COVID-19га чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат аниқланган. Кейинги вақтда пойтахтдан ҳеч қаерга чиқмаган 52 ёшли эркакда коронавирус қайд этилган.
Пекиндаги "Синьфади" йирик улгуржи бозоридаги лосось балиқларини бўлакларга бўлиш учун мўлжалланган тахтакачда коронавирус аниқланди, деб хабар берди "Синьцзинбао" газетаси бозор бошқарувчисига асосланиб.
Пекинда пайшанба куни охирги 56 кун давомидаги COVID-19га чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат аниқланган. Кейинги вақтда пойтахтдан ҳеч қаерга чиқмаган 52 ёшли эркакда коронавирус қайд этилган.
Жума куни яна иккита ҳолат аниқлангани ҳақида хабар қилинди. Хитой гўшт маҳсулотларини тадқиқ қилиш марказида ишлайдиган 25 ва 37 ёшли икки эркак коронавирус юқтиргани маълум бўлган. Шундан сўнг шаҳар ҳокимияти эпидемиологик суриштирув ва текширувлар ўтказишни бошлади.
"Ички суриштирувлар натижасида лосось балиғи "Цзиншэнь" денгиз маҳсулотлари бозоридан келтирилганлиги аниқланди", — дея иқтибос келтирмоқда газета "Синьфади" бозори раҳбаридан.
Шу билан бирга, мол, қўй, чўчқа гўштлари, мева-сабзавотлар турган буюмлардан вирус топилмаган.
Бозордаги гўшт маҳсулотлари расталари ёпилган.
Хабар қилинишича, "Цзиншэнь" денгиз маҳсулотлари бозори фаолияти тўхтатилган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
15:00 / 29.07.2025