Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14-15 июнь кунлари аҳоли орасида қайд этилган касалланиш ҳолатлари бўйича батафсил маълумотларни тақдим этди.

«Сўнгги кунларда юртимизда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилиш ҳолатларига эътибор қаратсак, қатор ҳудудлардаги кўплаб ташкилотларда фаолият юритувчи ходимларда касаллик қайд этилаётганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 14 июнь куни юртимизда коронавирус тасдиқланган 114 нафар бемордан 27 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 15 июнь санасида эса коронавирус қайд этилган 183 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланган. Икки кунлик маълумот, ҳам умумий касалланишда, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари динамикасида ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.

15 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 25 нафар, Самарқанд вилоятидан 3 нафар, Хоразм вилоятидан 1 нафарни ташкил этган», дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи «Чорсу» буюм бозори сотувчисида (ишхонадан сўралгани учун профилактика мақсадида таҳлил топширган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: «Смарт ҳаус» хусусий қурилиш фирмаси дастурловчисида (ишга бориш учун таҳлил топширган), республика ихтисослаштирилган Онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига даволанишга ётиш учун таҳлил топширган беморда ҳамда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли шифохонага бориб таҳлил топширган фуқарода, шунингдек, Сергели тумани Хонобод маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг лойиҳа бошқарувчиси ҳамда шу тумандаги мактаб ўқувчиси (тана ҳарорати кўтарилган ва оилавий поликлиника участка шифокорига мурожаат қилган) ва унинг онасида коронавирус тасдиқланган.

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида яшовчи, Тошкент кимё технологиялари институти талабасида (томоғида оғриқ бўлган, тез тиббий ёрдам хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), шу туманда яшовчи, «Орзу» фабрикаси боғбонида (тана ҳарорати кўтарилгани боис таҳлил топширган),