Тошкeнт мeтросининг Юнусобод йўналишида иккита бекат қуриб битказилди
Юнусобод туманида 2001 йилнинг август ойида 7,6 километрлик 6 та бекатдан иборат “Юнусобод” ер ости метро йўлининг 1-босқичи ишга туширилган эди.
Узунлиги 2,9 километр бўлган "Туркистон" ва "Юнусобод" метро бекатларида қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етиб, "Шаҳристон" бекатига уланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, метро поездларининг синов тариқасида ҳаракатланиш ишлари амалга оширилди.
Юнусобод туманида 2001 йилнинг август ойида 7,6 километрлик 6 та бекатдан иборат “Юнусобод” ер ости метро йўлининг 1-босқичи ишга туширилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2016 йилнинг декабридан "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти томонидан “Юнусобод” йўналишининг "Юнусобод" ва "Туркистон" бекатларигача бўлган узунлиги 2,9 километрдан иборат битказилмай қолган ҳудудида бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилганди.
Ушбу лойиҳа "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Кўприкқурилиш трести" унитар корхонаси тизимидаги 67-Кўприкқурилиш отряди мутахассислари томонидан бажарилди. "Тошкент метро лойиҳа" масъулияти чекланган жамияти лойиҳалари асосида бунёдкорлик ишлари бажарилган объектнинг умумий қиймати 103,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
“Эътиборлиси, имконияти чекланган, кўзи ожиз йўловчилар учун ҳам бекатлар платформасида қулай ва хавфсиз махсус бўртиб чиққан тактил плиткалар ётқизилганлиги поезд вагонларига чиқишда қўшимча хавфсизликни таъминлаш имконини беради. Шунингдек, бекатларга тушиш ва чиқиш зиналарида ногиронлар аравачаси билан кириб чиқишда фойдаланиладиган замонавий қияли электромобил аравачалари билан жиҳозланганлиги имконияти чекланган йўловчиларнинг зиналардан тушиш ва кўтарилиши учун қўшимча қулайлик яратади”, дейилади хабарда.
Юнусобод йўналиши "Юнус Ражабий" бекатидан Чилонзор йўлининг "Амир Темур" ҳамда "Минг ўрик" бекатидан эса Ўзбекистон йўлининг "Ойбек" бекатига уланади. Ушбу йўналишнинг янги бекатлари фойдаланишга топширилгач, бир кунда "Юнусобод" бекатида қўшимча 5 минг йўловчига, "Туркистон" бекатида эса 2,5 минг йўловчига хизмат кўрсатилади.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024