Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июлдан 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилади
Марказий банк 1 июль кунидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар муомаладан чиқарилишини маълум қилди.
Марказий банкнинг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангалари, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.
«Эски намунадаги ушбу пул белгилари 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари, 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади ва муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади», дейилади хабарда.
Шу муносабат билан, фуқароларда эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлари мавжуд бўлса, белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олиш мумкинлиги эслатиб ўтилган.
Эслатиб зтамиз, 2019 йил 1 июлидан Марказий банкининг эски намунадаги 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотиб, муомаладан чиқарилганди.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026