2020 йил учун вилоятда 33,2 минг гектар ерга ғалла экилди. Давлат хариди учун 84,4 минг тонна дон топшириш режалаштирилган бўлса, амалда 86,8 минг тонна топширилди ва режа 102,9 фоизга бажарилди.
Қайд қилиш жоизки, вилоятнинг барча туманлари ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажаришди. Ғалла етиштирган 1294та фермер хўжаликларидан 898таси режани бажарди.
2020 йилда ғалладан олинадиган даромад 378,8 миллиард сўмни, соф фойда эса 88,1 миллиард сўм бўлиши, рентабеллик 30,3 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, 2020 йил ҳосили учун Ўзбекистондаги мавжуд 4,3 млн гектар суғориладиган ерларнинг 1,8 млн гектарига ғалла, 1,3 млн гектарига пахта экилган.















