Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зарафшонда ички ишлар органи ходими фуқаронинг қўлини қайириб машинага тиқаётгани видеоси тарқалди
Телеграмда Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида содир бўлгани айтилган можароли видео тарқалди. Унда милиция ходими фуқаронинг қўлини қайириб мажбуран машинага ўтқизгани тасвирланган.

Воқеа гувоҳларининг ёзишича, йигит велосипед ҳайдаб кўчага чиққани учун милиция ходимлари уни олиб кетган. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz мухбири Навоий вилоят ИИБ билан боғланди.
Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, бу воқеа 11 июнь куни содир бўлган. Ўшанда ҳам ҳозирги каби «қизил» ҳудуд ҳисобланган Зарафшонда барча «қизил» ҳудудларда мавжуд чекловлар амалда бўлган. Видеода кўринган фуқарони карантин қоидасини бузгани учун ИИБга олиб кетмоқчи бўлишганда, у қаршилик қилган ва милиция ходими куч ишлатишга мажбур бўлган. ИИБ ахборот хизмати бу ҳолатда милиция ходими ноқонуний ҳаракат қилмаганини маълум қилди.
Маълумот учун, Зарафшон шаҳрида аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда, шаҳар ҳозиргача «қизил» тоифада. Зарафшонда сўнгги марта 18 июнь куни вирус юқтирган фуқаро аниқланган эди.
Мавзуга оид
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
20:53 / 25.01.2026
Кореяга киришда карантин талаблари кучайтирилди
13:52 / 24.11.2025
Зарафшонда 3 ёшли қизалоқнинг қўли ишлаётган гўшт майдалагичга кириб кетди — шифокорлар бармоқларни асраб қолди
12:32 / 02.10.2025