«Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра академиянинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилган. Бунда дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

Шу боис Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳужжат топширадиган абитуриентлар 2020 йилнинг 10 июлига қадар академиянинг расмий сайти орқали ҳужжатларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Бу жараёнда абитуриент ушбу ҳаволада кўрсатилган ҳужжатларни PDF шаклида ёки сифатли суратга олиб, уйда турган ҳолда компьютер ёки мобиль алоқа воситасида сайтга юклаш орқали рўйхатдан ўтади.

Ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказишда барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик паспортига кўра расмийлаштирилиши шарт. Агарда исм, шарифингиз ёки қайсидир сана ёхуд бошқа номдаги ҳужжат хато юкланса, компьютер тизими автоматик равишда барча ахборотларни рад этади. Ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғри топширилгани хусусида кейинги куни расмий сайт орқали хабардор бўлиш мумкин», дейди академиянинг матбуот хизмати раҳбари Баҳодир Жовлиев.

Қайд этилишича, Ўзбекистон халқаро ислом академияси қабул жараёнига киритилган дастлабки синов интеллектуал тест шаклида 2020 йилнинг 11-13 июль кунлари ўтказилади. Мазкур синовлар имкон қадар соддалаштирилиб, онлайн шаклда ташкил этилади.

«Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда сўровноманинг белгиланган жойига доимий иш фаолиятдаги мобиль телефони рақамини киритган бўлиши зарур. Чунки ушбу мобиль рақамига СМС хабар орқали дастлабки имтиҳон вақти, интернет ҳаволаси ҳамда имтиҳонга кириш учун шахсий