Икки мансабдор ўзгалар номидан банк карталари очиб, 1,6 млрд сўмни нақдлаштиргани аниқланди
Бухорода 6 фуқаронинг номидан банк карталари очиб фаолият юритган МЧЖ раҳбари ва «Асака банк» вилоят бўлими мансабдорига нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Хабар қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «B.M.F» МЧЖ раҳбари Н.Х. «Асака банк» Бухоро вилоят филиали бўлим раҳбари Ф.Ф. билан олдиндан тил бириктириб, 6 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз, уларнинг номига банк пластик карталарни расмийлаштириб, 1,6 млрд сўм пул маблағларини нақдлаштириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва банк мансабдорига нисбатан Жиноят кодексининг 189-моддаси 1-қисми (Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 1 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Юнусобод туманида фуқарога қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.И. М.С.нинг ишончига кириб, туманда савдо дўкони қуриши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига унинг 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб бергани аниқланган.
Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Ш.И. томонидан тайёрланган ҳужжатлар қалбаки экани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «в» банди (компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024