Қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёмбиларни сотиш ва сотиб олиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 412-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида қимматли металлардан ўлчовли ёмбилар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда қимматли металлар бозори фаолиятини регламентга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3778-сон қарорини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.
Norma’нинг ёзишича, низом Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан тайёрланган, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган ўлчовли ёмбиларни МБнинг ҳудудий бош бошқармалари ва тижорат банклари орқали сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартибини белгилайди.
Ёмбилар нархлари халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктураси, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси, шунингдек Марказий банкнинг маржа ва чегирмасидан келиб чиққан ҳолда ҳар куни Марказий банк бошқаруви томонидан белгиланади. Бунда МБ фойда олиш мақсадини кўзламайди.
Жисмоний ёки юридик шахслар ёмбини сотиб олиш учун шохобчага мурожаат қилади ва нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан тўловни амалга оширади. Шу куннинг ўзида сертификат билан қадоқланган ҳолдаги ёмби харидорга топширилади. Ҳар бир ёмби сертификати идентификация серия рақамига эга бўлади ва ушбу рақам ёмбининг юза қисмида кўрсатилади.
Қадоғи бузилмаган ва сертификатга эга ёмбини қайтариб сотиш учун ёмби эгаси шохобчага мурожаат қилади. Шу куннинг ўзида банк қайтариб сотиб олинган ёмби бўйича унинг эгаси билан ҳисоб-китобни амалга оширади.
Қадоғи бузилган ёки қадоқсиз ёмбилар алмаштирилиши мумкин. 20 иш куни мобайнида топширилган ёмби Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида техник экспертизадан ўтказилади, шундан кейин ёмби эгасига берилади.
Экспертиза натижасида қалбакилаштириш аломатлари аниқланган ҳолларда, ёмбилар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади. Ушбу ёмбилар эгаларига қайтариб берилмайди ва қайтариб сотиб олинмайди.
Ҳужжат 30.06.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
13:30 / 22.08.2024
Эронда шифокорлар эркакнинг ошқозонидан 452 та металл буюмни чиқариб олди
10:20 / 16.05.2024
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди
10:28 / 23.04.2024
Чирчиқда 13 тоннадан ортиқ рангли металлар талон-торож қилинишининг олди олинди
07:32 / 13.04.2024