Ўзбекистон | 17:01 / 06.07.2020
96898
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус Фарғонага қайтди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 141 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 6 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10284 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 118 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 46 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 72 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Андижон вилоятида хориждан кириб келган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 264та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди.

Шу вақтгача 6584 бемор касалликдан тузалиб чиққан.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3664 нафар бемор даволанмоқда, улардан 25 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

  • Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида март ойидан буён 158та касалланиш ҳолати қайд этилган, беморларнинг сўнггиси 14 май куни тузалиб чиққан ва вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланганди.
  • Ушбу вилоят июнь ойининг иккинчи ярмидан буён республикада коронавирусдан холи бўлган ягона ҳудуд бўлиб келаётганди. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан холи ҳудуд қолмади.

Мавзуга оид