Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Роскосмос» бош директор ўринбосари давлатга хиёнатда гумон қилиниб қўлга олинди
Роскосмос давлат корпорацияси бош директорининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Иван Сафронов давлатга хиёнатда гумон қилиниб қўлга олинди. Давлат корпорацияси ахборот хизматига асосланган ҳолда ТАССнинг хабар қилишича, қўлга олиш унинг ҳозирги иши билан боғлиқ эмас.
Фото: Getty Images
“Роскосмос” давлат корпорацияси ахборот хизмати хабар қилишича, бугун тергов идоралари томонидан “Роскосмос” давлат корпорацияси бош директорининг маслаҳатчиси И.И. Сафроновни ушлаш амалиёти ўтказилди”, - дея маълум қилган Роскосмосда.
Қайд этилишича, Сафроновга РФ ЖКнинг 275-моддаси (давлатга хиёнат) бўйича жиноий иш қўзғатилган. “Ҳозирда тергов ишлари олиб бориляпти”, - дейилади Роскосмос хабарида.
Хабарда таъкидланишича, Роскосмос тергов идораларига ҳар қандай кўмак бермоқда.
Уни Россия ФХХ ходимлари қўлга олган.
1990 йили Москвада дунёга келган Сафронов 2010 йили Иқтисодиёт олий мактабини “журналистика” мутахассислиги бўйича битирган. 2010-2019 йилларда “Коммерсант” нашри мухбири ва махсус мухбири. 2019-2020 йилларда “Ведомости” газетасининг махсус мухбири сифатида фаолият кўрсатган.
Ҳарбий, ҳарбий-техник ҳамкорлик, мудофаа саноати мажмуаси муаммолари ва космик саноатни ёритган. Май ойида Сафронов Роскосмос бош директорининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
16:26 / 10.05.2025
«Космос-482» Ҳинд океанига қулади — «Роскосмос»
21:31 / 23.09.2024
Ичида ХКС космонавтлари бўлган капсула Қозоғистон ҳудудига келиб қўнди
12:12 / 22.03.2024