Учта ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди, даволанаётган беморлар сони 4 мингдан ошиб кетди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган жами беморлар сони 11 мингга яқинлашмоқда. Бугун янги ҳолатлар сони илк марта 400тадан ошиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 144 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 982 (+144) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 37 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 76 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади вазирлик ахборотида.
Бугун Навоий вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, жами 77 нафар бемор тузалди.
COVID-19`дан жами соғайганлар сони 6 888 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозир Ўзбекистон бўйича 4 052 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022