Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махсус хизматлар ходимлари Болгария президенти маъмурияти биносида тинтув ўтказмоқда
Болгария бош прокурори Иван Гешев журналистларга тинтувлар иккита жиноят ишини тергов қилиш доирасида ўтказилаётганини маълум қилди.
Фото: Jan Kruger / Getty Images
Махсус хизматлар вакиллари Болгария президенти маъмуриятидаги кабинетларда тинтув ўтказмоқда. Бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот хизмати хабар берди.
"Бугун прокуратура, ИИВ, гувоҳларни ҳимоя қилиш бюроси вакиллари ва бошқа шахслар президент маъмуриятидаги кабинетларда тинтув ўтказилиши тўғрисидаги қарорни тақдим этди. Прокуратура ўз ҳаракатлари тўғрисида жамоатчиликка маълумот бериши лозим", - дейилади Болгария президенти матбуот хизмати хабарида.
Болгария бош прокурори Иван Гешев журналистларга тинтувлар иккита жиноят ишини тергов қилиш доирасида ўтказилаётганини маълум қилди.
"Тинтувлар президент маслаҳатчиси ва унинг котиби фойдаланадиган иккита кабинетда ўтказилмоқда", - деди Гешев.
Ҳолат бўйича бошқа маълумотлар айтилмаяпти.
Мавзуга оид
11:27 / 20.01.2026
Болгария президенти Румен Радев истеъфога чиқишини эълон қилди
20:55 / 31.12.2025
Болгария 1 январдан еврога ўтади
11:19 / 13.12.2025
Болгария еврога ўтиш арафасида: оммавий норозилик ва ҳукумат истеъфоси
15:41 / 07.11.2025