Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адҳам Икромов: «Йил охирига қадар фаолият юритмаётган корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилди»
«Пандемияга қарамасдан, Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи ярмида 46 минг 600та кичик ва ўрта бизнес субъектлари ташкил этилган», деган Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов 8 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг.
«2019 йилда рўйхатдан ўтган 23 мингта тадбиркорлик субъектининг иш фаолияти тўхтаб қолган ёки бошланмаган. Президент топшириғи билан биз солиқ идоралари билан биргаликда ҳар бир ҳудуд, ҳар бир сектор бўйича уларга қандай имтиёзлар, қандай ёрдамлар кераклигини, қандай муаммолари борлигини аниқлаймиз», — деди Икромов.
Адҳам Икромовнинг сўзларига кўра, 2020 йил охирига қадар бу корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилган.
«Ярим йилдан буён пандемия давом этаётганига қарамасдан, республикамизда кичик ва ўрта бизнесда янги 46 минг 600та корхона ташкил этилди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда бу корхоналарга бизнес юритишни ўргатиш, кредитлар ажратиш орқали ёрдам бериш топшириғи берилди.
37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида қўшимча 1 триллион сўмдан ортиқ кредит ажратиш талаб этилаётгани айтиб ўтилди. Шунинг учун тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча 100 млн доллар ресурс ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, секторда ишлайдиган ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ идоралари ходимлари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда Бизнес омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги, Савдо-саноат палатасининг Оҳангарон туманидаги тажрибасини республикада кенг татбиқ этиш масаласи қўйилди», — деди Адҳам Икромов.
Эслатиб ўтамиз, 8 июль президент раислигида ўтгазилган видеоселектор йиғилиши ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларига бағишланди.
Йиғилишда хусусан, тадбиркорга кўпроқ шароит яратиб бериш, жумладан, электр, газ, сув таъминоти, йўл, кредит билан боғлиқ масалаларни ечиб бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Фаолият бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Бунда тадбиркорни махсус курсларда ўқитиш, субъектни рўйхатдан ўтказиш, асбоб-ускуна сотиб олиш харажатларининг бир қисмига грант ажратиш назарда тутилади. Ушбу тизимнинг вертикал ижросини таъминлаш учун ҳозирда фақат республика даражасида фаолият юритаётган Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ишини тумангача тушириш лозимлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
00:22 / 25.12.2022
Адҳам Икромов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига тайинланди
18:57 / 01.12.2022
Ампутантлар терма жамоаси аъзоларига автомобиллар берилиши мумкин
13:01 / 23.11.2022
Спортни ривожлантириш вазири ампутантлар жамоаси билан учрашди — қўшимча рағбатлантиришга ваъда берилди
14:58 / 18.02.2022