https://ok.ru/videoembed/1573957733055
Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров АОКАда бўлиб ўтган тадбирда маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Юқорида мақсадсиз юрганлиги аниқланса, деб қайд этдингиз. Мақсадсиз юргани қандай аниқланади? Чунки ўтган сафар айни шу ҳолат кўп тушунмовчиликка сабаб бўлди. Масалан, дорихонага ярим кечаси соат 23да бораётган фуқаро дорихонага бораётганини исботлай олиши даргумон. Бу каби масалаларга қандай ечим топилади?» – дея Kun.uz мухбири берган саволга Миллий гвардия расмийси қуйидагича жавоб берди.
«Жамоат тартибини сақлаш Миллий гвардия ва ИИВ ходимларининг хизмат бурчи ҳисобланади. Фуқароларнинг мушкулини осон қилишни хизматга чиқишидан олдин ходимларга алоҳида таъкидлаймиз.
Фуқаролар уйдан чиқиб дўкондан бирон нарса харид қилиши ва қайтиб уйга кириб кетиши ҳолатларида уларга тўғридан тўғри савол беришдан ўзимизни узоқроқ тутамиз. Лекин бекатларда тўпланиши, ўртоқларини телефонда чақириб, йиғилиб туриш ҳолатларига эътибор қаратамиз.
Ёшларнинг, фарзандларимизнинг кўчаларга чиқиши борасида ота-оналарнинг масъулиятини кўпроқ оширсак, менимча, мақсадга мувофиқ», – деди Миллий гвардия Ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров.












