Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. «Барселона» қийин ғалабага эришиб, «Реал» билан фарқни 1 очкогача қисқартирди
Ла Лига 36-тури доирасида «Барселона» сафарда «Вальядолид»га қарши майдонга тушиб, минимал ҳисобда ғалабага эришди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Артуро Видаль томонидан киритилган гол Каталония клубига муҳим ғалабани тақдим этди. Чилилик футболчининг голига ҳаммуаллифлик қилган Лионель Месси ўз ҳисобига мавсумдаги 20-ассистни ёзиб қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» турнир жадвалидаги очколари сонини 79тага етказиб, 1-ўриндаги «Реал» (80) билан фарқни ҳозирча биттагача қисқартирди. Мадрид клуби 36-тур доирасидаги учрашувни душанба куни «Гранада»га қарши ўтказади.
Ла Лига. 36 тур. 11 июль
Вальядолид – Барселона 0:1
Гол: 0:1 – 15 Видаль.
Вальядолид – Масип, Рауль Гарсия (Начо Мартинес, 25), Мойяно, Санчес, Хоакин Фернандес (Эрвиас, 46), Алькарас (Унал, 46), Сан-Эметерио, Кике Перес, Оливас, Гвардиола (Сандро Рамирес, 61), Плано (Вальдо Рубио, 80).
Барселона – тер Стеген, Альба, Семеду, Пике, Серджи Роберто, Пуч (Ракитич, 57), Видаль, Бускетс (Фирпо, 74), Лангле (Араухо, 57), Месси, Гризманн (Суарес, 46).
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026