
1. Palloubet d’Halong. Баҳоси – 15 млн доллар
Palloubet d’Halong узоқ йиллар давомида энг яхши отлардан бири бўлиб келди. Энг гуллаган чоғида – 10 ёшида у голландиялик Олимпиада чемпиони Ян Топсга 15 млн долларга сотилди.
Ян Топс ҳам ундан унумли фойдаланди – Қатарга бориб от спорти бўйича мураббийлик қилди ва яхшигина пул ишлаб олди.

2. Green Monkey. Баҳоси – 16 млн доллар
Green Monkey оти 2006 йилда ўтказилган аукцион чоғида 16 млн долларга сотилди. Ўзига хос жиҳати шундаки, шунча қиммат нархда сотилган от бунга қадар бирорта мусобақада иштирок этмаган, ўзини кўрсатмаганди. Унинг нархига аждодлари обрўси катта таъсир кўрсатди.
Лекин ҳаммаси тескарисига кетди ва уни харид қилганлар чув тушишди. Бу тулпорнинг энг яхши натижаси учинчи ўрин бўлди ва бор ишлаб топган маблағи 10,4 минг доллардан ошмади. Пойгаларда омади чопмаганидан кейин қулун олиш мақсадида уни мода отларга қўшиб кўришди. Аммо бу ҳам бор йўғи 5 минг доллар даромад берди, холос.

3. Annihilator. Баҳоси – 19,2 млн доллар
Annihilator лақабли отнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у ҳали оламшумул пуллар сарфланмаган 1989 йилда 19,2 млн долларга сотилган.
Бу от пойгаларда яхши натижалар кўрсатган. Уни кўпроқ жуда ноёб бўлган тўқ-шоколад ранги учун хуш кўришарди. Ундан катта пул эвазига зот олганлар ҳам кўп бўлган.

4. Moorlands Totilas. Баҳоси – 21 млн доллар
Moorlands Totilas лақабли голланд тулпори ҳар тўрт оёғида бир хил «оқ пайпоғи» борлиги билан ихлосмандларни ҳайрантлантирарди. 2011 йилда у Германиялик от ишқибозларига 21 млн долларга сотилди.
Голланд айғири кўплаб пойгаларда юқори натижа кўрсатди. Унинг доимий ҳамроҳи бўлган чавандоз Эдвард Гал эса от спорти оламининг «рок юлдузи» деган таърифни олди.

















