Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амурдаги исён кўтарган ўзбекистонлик ишчиларга област губернатори ёрдам беришни ваъда қилди
Амур области губернатори Василий Орлов заводга келган ва ишчилар билан учрашган.
Пудратчи ташкилот билан келишмовчиликлар сабабли жанжал кўтарган Амурдаги газни қайта ишлаш заводи қурувчиларига турли қўллаб-қувватлов чоралари таклиф этилди. Бу ҳақда област губернатори Василий Орлов маълум қилди.
Амурбўйи ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, Орлов заводга келган ва ишчилар билан учрашган. У шунингдек, қурилишни олиб бораётган компания раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари вакиллари билан йиғилиш ўтказган.
"Ишчиларга кенг миқёсли иқтисодий қўллаб-қувватлов чоралари таклиф этилди. Булар карантинда бўлганлик учун компенсация тўловлари ҳамда олти ой ва ундан узоқ муддат вахтада бўлганларга бир марталик тўловлардир. "Ренейссанс" компанияси ана шуларни тақдим этади. Мавжуд келишмовчиликлар ҳал бўлишига умид қиламиз", - деган у.
Қайд этилишича, қурилиш майдонидаги ишлар одатий режимда давом этмоқда, лойиҳага 29 мингга яқин ишчи жалб этилган.
Аввалроқ Амур областида «Ренейссанс Хэви Индастрис» компанияси ишчилари уч ойдан буён маош олмаганликлари сабабли исён кўтаргани тўғрисида хабар қилинганди. Компания «Газпром» пудратчиси бўлиб, Амурдаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида иштирок этмоқда.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг хабар беришича, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган ушбу ҳодиса назоратга олинган. Мазкур масала бўйича Россия Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлар билан мунтазам мулоқот олиб борилмоқда.
«Бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотларини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида воқеа жойига элчихона бош консули етиб борди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
21:30 / 21.01.2026
Россия иқтисодиёти мигрантларсиз яшай оладими?
10:51 / 20.01.2026
Венгриянинг MOL компанияси Сербиядаги NIS’да “Газпром” улушини сотиб олади
11:07 / 15.01.2026