- АҚШнинг Калифорния штатида барча ресторанлар, барлар, дам олиш масканлари, ҳайвонот боғлари ва музейлар ёпилди.
- Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ҳукумат ҳафталик карантин жорий этди.
- Эрон пойтахти Теҳронда ҳам карантин етти кун давом этади. Университетлар, мактаблар, семинариялар, кутубхоналар, гўзаллик салонлари, масжидлар, кинотеатрлар, театр ва музейлар ёпиқ. Барча маданий-кўнгилочар ва диний тадбирлар вақтинча бекор қилинди.
- Ҳонгконгда аҳолидан ижтимоий масофани сақлаш талаб этиляпти. Очилганидан бир ой ўтган «Диснейленд» қайта ёпилди.
- Марокашнинг Танжер шаҳрида карантин жорий этилди.
- Жанубий Африка Республикасида комендантлик соати қайта амалда.
- Колумбия пойтахти Боготанинг баъзи ҳудудларида икки ҳафталик карантин жорий этилди.
- Австралиянинг тахминан 5 миллион аҳолига эга Мельбурн шаҳри олти ҳафта давомида карантинда бўлади. Шаҳар жойлашган Виктория штати қўшни бўлган Янги Жанубий Уэльс ва Жанубий Австралия билан чегараларни ёпган.
- Исроил ва Ғарбий Соҳилда чекловлар киритилган.
- Ўзбекистонда карантин 10 июлдан бошлаб кучга кирди. У 1 августгача давом этади.
Ўзбекистон яна «қизил». Бугундан қатъий карантин бошланди
Дўконга фақат ниқобда
Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок Англияда 24 июлдан бошлаб барча дўконларга ниқоб таққан ҳолда бориш талаб қилинишини эълон қилди. Расмийлар шунингдек барча жамоат жойларида ниқоб кийишни тавсия қилмоқда. 15 июндан Англияда жамоат транспортидан, шу жумладан таксилардан фақат ниқобда фойдаланиш мумкин.

Дўкон ходимлари ушбу қоидага риоя қилмаган мижозларга хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга. Фақат тиббий сабабларга кўра ниқоб кия олмайдиганлар истисно қилинади. Қоидабузарлар учун 100 фунт (125 доллар) жарима белгиланган.












