“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ҳиндистон Бош вазирини Ўзбекистон етакчиси кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.


Давлат раҳбарлари "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Мажмуа билан қисқача танишув давомида ушбу меъморий ансамблнинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.


Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30 август куни бўлиб ўтади.
Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.


Аввалроқ Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги бу Нарендра Модининг Ўзбекистонга тўртинчи ташрифи бўлишини хабар қилганди.










