Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда қалбаки валюта сотган шахслар ушланди
Сирдарёда қалбаки валютани тайёрлаган ва сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Улар устидан жиноий иш қўзғатилди.
Иллюстратив фото
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 7 июль куни ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. (1979 й.т., илгари судланган) «махсус харидор»га 3200 АҚШ долларини 27,2 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.
Сирдарё вилояти ИИБ эксперт криминалистика бўлимининг экспертизасида тадбирда олинган 32 дона 100 АҚШ долларли купюралари рангли лазер принтерда тайёрлангани ва қалбаки экани аниқланган.
15 июль куни департаментнинг Сирдарё тумани бўлими бу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси («Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш») билан жиноят иши қўзғатди ва тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
21:30 / 29.12.2025
2025 йил ўзбек сўми учун қандай ўтди?
19:17 / 07.12.2025