2025 йилнинг январ–июл ойларида чет эл валютасига бўлган жами талаб 32,5 млрд долларни ташкил этган эди.

Жорий йилнинг етти ойида юридик шахслар томонидан 30 млрд долларлик чет эл валютаси харид қилинган. Жисмоний шахслар хариди эса 8,2 млрд долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, ички бозорда чет эл валютаси таклифи ҳам сезиларли ошган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг жами валюта таклифи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 млрд долларга ёки 28 фоизга кўпайиб, 33 млрд долларга етган.

Хусусан, январь–июль ойларида аҳоли тижорат банкларига 14,6 млрд долларлик чет эл валютасини сотган. Юридик шахслар томонидан сотилган валюта маблағлари эса 18,4 млрд долларни ташкил қилган.

Ҳисобот даврида валюта айирбошлаш курси бир АҚШ доллари учун 11 910 сўмдан 12 320 сўмгача бўлган диапазонда тебранган. Етти ой якунларига кўра, миллий валюта АҚШ долларига нисбатан қарийб 0,4 фоизга мустаҳкамланган.

Алмашув курси тебранувчанлиги ўртача 32 сўм ёки 0,27 фоизни ташкил этган. 2025 йилнинг январ–июл ойларида бу кўрсаткич 28,2 сўм ёки 0,22 фоизга тенг бўлган.