Мэйсон Гринвуд 18 ёшда. У катталар футболида илк мавсумида ўтказмоқда. «Манчестер Юнайтед» таркибида 43 ўйин ўтказиб, 15 гол урди ва яна 5 голга ҳаммуаллифлик қилди. Мавсумда у жамоанинг учинчи тўпурари бўлиб турибди, клуб сафидаги голлар бўйича Фалькао, Санчес ва Ди Мариянинг умумий кўрсаткичидан ҳам ошиб кетиб бўлди.
Гринвудни нафақат «МЮ» ёки Англия, балки бутун Европада ўзига хос ҳужумчига айлантираётган яна бир жиҳат бор – у вазиятлардан фойдаланиш бўйича энг яхши натижага эга. Кутилган голлар (xG) бўйича атиги 3 гол уриши мумкин бўлган Мейсон 9 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб улгурди.
no way Greenwood is statistically the best finisher in Europe pic.twitter.com/ejyHPhVI1E
— nikhil (@NG_________) July 5, 2020
Европа чемпионатларида ҳеч қайси ҳужумчи хавфли бўлмаган вазиятларни голга айлантириш бўйича бу қадар юқори натижага эга эмас, агар еврокубокларни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, фақат Холанд бироз яқин келади.
Гринвуднинг сири нимада?
Гринвуднинг сири, у кўпроқ ўткир бурчаклардан, жарима майдони ташқарисидан ёки ҳимоячилар орасидан туриб зарбани ижро этишидир. Бундай шартларда дарвозага аниқ зарба беришнинг ўзи мушкул, тўғри борган тақдирда ҳам, дарвозабонлар қайтариши эҳтимоли катта – аммо Гринвуд тепади, дарвозабонлар ушлай олишмайди. Нега?
Биринчидан, у доим жуда кучли зарба беради. Бунинг устига жуда аниқ, аслида, оддий футболчиларнинг кучли зарбалари бу қадар аниқ чиқмайди, кўпинча.
Иккинчидан, Гринвуд деярли тайёргарликсиз тепади. Тўпни ўзига бўйсундиришда, зарбани ижро этиш учун жуда кам вақт кетади.
Тайёргарликнинг йўқлиги ва оёқлар тезлиги натижасида дарвозабонлар зарба ижро этилиши палласини кўрмай қоладилар. Ҳаммаси шу қадар тез содир бўлиб, зарбанинг кучли эканидан, дарвозабонларда муаммо юзага келади.
Ва яна бир асосий жиҳат, Гринвуд ҳар икки оёғида ҳам яхши тепа олади. Деярли фарқи йўқ.
Ҳар икки оёқда бирдек тепа олади

Умуман олганда, Гринвуд чапақай. Аммо бу шунчаки факт. Жорий мавсумдаги 10 голини у чап оёқда, 6та голни эса ўнг оёқда урди. Ўтган мавсумда, ёшлар жамоасидалигида аксинча, 33 голнинг 19таси ўнг оёқда урилганди.














