ИИВ ЙҲХББ подполковниги 51 ёшида вафот этди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси, подполковник Зойир Сайдалиев 2020 йил 21 июль куни 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
«Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси, подполковник Зойир Сайдалиев Аҳматовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирча бу ходим ўлими сабаби маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 13-14 июль кунлари Тошкент шаҳар ИИББ ходими, 36 ёшли майор Аълохон Шамаҳмудов ва ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи, 48 ёшли подполковник Шавкат Нафасов коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди. ССВ бу ўлим ҳолатларини 15 июль куни тасдиқлади.
Шунингдек, 16 июль куни Ички ишлар вазирлиги Сергели ИИО ФМБ подполковниги Абдулазиз Тошев 12 июль куни 42 ёшида вафот этгани, унинг ўлимига коронавирусдан касаллангани сабаб бўлгани ҳақида хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу куни ўлим ҳолатини тасдиқлади.
Мавзуга оид
17:21 / 26.08.2023
АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларлик техникалар берди
16:19 / 28.07.2023
Ўзбекистонда ягона «112» тезкор рақами ва диспетчерлик тизими ишга туширилади
16:12 / 28.07.2023
Ички ишлар вазири ўринбосарларидан бири ишдан олинди
16:31 / 04.03.2023