Жамият | 08:42 / 21.07.2020
2931
3 дақиқада ўқилади

ОТБ иштирокидаги лойиҳалар параметрлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси 7.07.2020 йилдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 426-сон қарорни қабул қилди.
 
Беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан $15 млн миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими 2019 йил 13 ноябрда имзоланган. Лойиҳанинг умумий қиймати $16,76 млн.ни ташкил этади. Улардан: ОТБ қарзи - $15 млн, Ўзбекистон Республикасининг улуши (солиқ имтиёзлари ҳисобидан) - $1,76 млн. Лойиҳани амалга ошириш даври - 4 йил - 2020-2023 йиллар.
 
Norma’нинг ёзишича, лойиҳа доирасида қуйидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилган:

Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув ва канализация тизимини реконструкция ва қуриш лойиҳаси (фаза 3) - лойиҳа ташаббускори Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;

Ичимлик сув ва оқова сув таъминотини ривожлантириш дастури - лойиҳа ташаббускори Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;

Шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури - лойиҳа ташаббускори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.
 
Қуйидагилар:

“Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш” лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари;

“Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш” лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди.
 
Белгиланишича, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги ва “Ўзсувтаъминот” АЖ - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларнинг, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази -“Шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури” лойиҳасининг ўз вақтида амалга оширилиши, ОТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади.
 
ОТБ қарзларини қайтариш ва фоизларни тўлаш муддатлари ва манбалари белгиланди.
 
Ҳужжат 08.07.2020 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид