Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистонда ўз фарзандини 17 000 долларга сотаётган аёл қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси хабарига кўра, 21 июль куни “махсус харидор” сифатида иштирок этган тезкор ходим М.Х.га 1995 йилда Гулистон туманида туғилган фуқаро А.Ў. 15 июлда туғилган фарзанди Ў.Л.ни 17.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, Гулистон шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, “Шоҳрух” меҳмонхонаси олдида фарзанди Л.Ў.ни “махсус харидор”га берган.
Қайд этилишича, у эвазига кимёвий ишлов берилган 17.000 АҚШ долларини олиб, бу ҳақда тилхат ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:20 / 03.02.2026
“АҚШ элитасига ҳам ички, ҳам ташқи ишончсизлик ортяпти” — таҳлилчилар Эпштейн иши ҳақида
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
17:21 / 13.12.2025