Ҳар бир ўқитувчи семестр бошида талабаларига ўз фани бўйича дастурини тақдим этиб, унда ушбу фан нима ҳақидалиги, талабалар ушбу фанни ўрганиш натижасида амалиётда нималар қила олиши ҳақида батафсил тушунтириб, шундан кейингина дарсларни бошлашини-чи?

Қўшимчасига денг, олий таълим муассасалари (ОТМ) ўзининг ҳар бир бакалавр ёки магистратура дастурлари бўйича каталоглар (китобчалар) ишлаб чиқиб, ундан сиз ўқиш давомида қайси фанларни ўрганишингиз мумкинлиги, ушбу фанларни кимлар ўқитиши, дастур давомида сиз мутахассис сифатида қандай билим, кўникма ва маҳоратларга эга бўлишингиз ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин бўлиб, шундан сўнг ўқув йили бошланса-я! Бу хусусиятлар мамлакатимиз олий таълим тизимига ҳам аста-секинлик билан кириб келмоқда ва бу тизимнинг номи — таълимнинг «кредит-модуль» тизими.

Ўзбекистон Республикаси президентнинг 2019 йил 8 октябрдаги фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»га кўра, мамлакатдаги ОТМларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган. Масалан, келаётган 2020-21 ўқув йилининг ўзида мамлакатимиздаги 33дан ортиқ йирик ОТМлар кредит-модуль тизимига ўтиши кутилмоқда. Мазкур ОТМларда асосан ECTS кредит-модуль тизими жорий этилиши кўзда тутилган.

Хўш, таълимнинг кредит-модуль тизими ўзи нима? Ушбу тизим талабаларга нима беради ва нималарни бажаришни талаб қилади? Унинг амалдаги таълим тизимидан афзалликлари нимада? Қуйида ушбу саволларга қисқача жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Таълимнинг кредит-модуль тизими ўзи нима?

Бизга маълумки, ҳаётда кўп нарсаларни ўлчов бирлиги мавжуд. Масалан, вақт ўлчов бирлиги — сония, соат, узунлик ўлчови — метр, оғирлик — килограмм, суюқлик — литр, электр кучланиши ўлчови — вольт.

Савол туғилади: таълимнинг, хусусан олий таълимнинг ҳам ўлчов бирлиги борми? Сиз «ҳа, бор, олий таълимнинг ўлчов бирликлари бу бакалавр, магистр ва доктор» деб айтасиз. Лекин булар таълимнинг ўлчов бирликлари эмас, балки унинг даражалари ҳисобланади.

Кредит-модуль тизими авваламбор мамлакатимиз олий таълим тизимига таълимнинг амалдагидан кўра анча мукаммал ўлчов бирлигини олиб киради.

Унга кўра, университетда ўтиладиган ҳар бир фан эндиликда ундаги ўқиш юкламаси миқдорига қараб,