Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 13-17 ёшли ўсмир қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари таҳлил қилинди.
Вазирлик хабарига кўра, жорий йилнинг 6 ойи давомида 13 ёшли қизлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатлари қайд қилинмаган.
Лекин, 14-17 ёшли ўсмир қизлар орасида 84та туғруқлар қайд этилди.
Хусусан:
Тошкент вилоятида – 22 та,
Самарқанд вилоятида – 11 та,
Тошкент шаҳрида – 9 та,
Жиззах вилоятида – 7 та,
Фарғона вилоятида – 6 та,
Андижон вилоятида – 5 та,
Қашқадарё вилоятида – 4 та,
Қорақалпоғистон Республикасида – 3та,
Бухоро вилоятида – 3 та,
Сирдарё вилоятида – 2 та,
Сурхондарё вилоятида – 1 та
Наманган вилоятида – 1 тадан эрта туғруқ ҳолати қайд этилган.
Билдирилишича, ушбу салбий ҳолат 2019 йилнинг шу даврига нисбатан Қорақалпоғистонда – 3 тага (66,7 фоизга), Жиззахда – 3 тага (42,9 фоизга), Тошкент шаҳрида – 2 тага (22,2 фоизга) ошган.
Эрта туғруқ ҳолатлари:
2 нафари – 14 ёш,
9 нафари – 15 ёш,
23 нафари – 16 ёш,
40 нафари – 17 ёш.
13-14 ёшли қизлар орасида эрта туғруқ ҳолатлари кўпайиб бормоқда – Сенат















