Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд тузилмасига янги лавозимлар киритилади. Вилоят судларида матбуот хизматлари ташкил этилади
Президентнинг судлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир янги фармони имзоланди.
Ҳужжатга биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди тузилмасида:
Олий суд аппарати раҳбари лавозими;
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси;
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилади.
Олий суд аппарати раҳбарига Олий суд бошқармалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилади ҳамда у Олий суд Пленумига ҳисобдор бўлади. Олий суд аппарати раҳбари Олий суд раисининг тақдимномасига асосан Олий суд Пленуми томонидан лавозимига тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Шунингдек, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари ташкил этилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Суд амалиёти муаммоларини ўрганиш маркази тугатилади.
Суд амалиёти муаммоларини ўрганиш марказини тугатиш ҳисобидан бўшаётган 9та штат бирлиги Олий суд тизимида ташкил этилаётган Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармасини шакллантиришга йўналтирилади.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026