Санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилаётганлиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тугатилади;
Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари — тегишинча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги соҳасида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида «Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги» факультети ташкил этилади;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
· бир ой муддатда тегишли тиббиёт олий таълим муассасаларида «Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги» факультети фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўради; (ҳал этиладиган масала: Бугунги кунда 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси фаолият олиб бориб, уларнинг айримларида «Тиббий профилактика» факультети мавжуд. Ушбу факультетда дарс машғулотлари ва амалиёт асосан даволашга (ихтисослаштирилган ёрдамга) йўналтирилган. Тиббий профилактика ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида (алоҳида қарор асосида) туман-шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида тиббиёт маълумотига эга бўлган валеолог, тиббий психолог, нутрициолог, диетолог, фармаколог, кинезиолог, реабилитолог, профпатолог лавозимларини киритиш режалаштирилмоқда)
· 2021 йил 1 январга қадар

















