Мутахассис «Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида коронавирусга қарши курашда зарурий ускуналар таъминоти бўйича маълумот берди.
«Шу кеча-кундузда «Ўзэкспомарказ» тақсимот марказида 500та, Зангиота туманидаги шифохонада 500та – жами 1000та кислород билан таъминланган койка ҳозирланди. Респубилкадаги бошқа ҳудудларда ҳам яқин орада 1500та кислородли койка тайёрланиши режалаштирилган.
Энг сўнгги маълумотларга кўра, касалхоналар қўшимча 924та сунъий нафас аппарати, 2567та SEPAP (ўпканинг сунъий вентиляцияси) асбоби, 1866та кислород концентраторлари билан таъминланди», деди Феруза Ҳамробоева.
Штаб аъзосининг сўзларига кўра, ПЗР-тестларини олиш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш учун умумий амалиёт лаборантлари, олий таълим муассасаларининг биология йўналиши битирувчилари вирусолог лаборантлар сифатида қайта ўқитилмоқда.

















