Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Бухорода қовун сайли бошланди
Бухорода 1996 йилдан буён ўтказиб келинаётган қовун сайли бугун, 24-марта яна ташкил этилди. Сайл икки кун — 6-7 август кунлари бўлиб ўтади.
Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, ҳар йили анъанавий тарзда Бухоро шаҳридаги Фавворалар майдонида ўтказиладиган сайллар бу йил карантин қоидаларига мувофиқ ҳолда ташкил этилади.
Қовун сайли тадбирлари бу йил битта жойда эмас, Фавворалар майдони, Арк тарихий қўрғони, 32-сонли меҳрибонлик уйи яқини, «Олтин минора» чойхонаси рўпараси каби Бухоро шаҳридаги 11та манзилда бўлиб ўтади.
Қовун сайлларида деҳқонлар томонидан етиштирилган барча турдаги қовунлар намойишини ўтказишади. Ҳар бир туман ва шаҳар учун ажратилган ва байрамона безатилган павильонларда қовунлар ўзига хос манзарали кўринишда тақдим этилади.













Маълумот учун, ўтган йилги сайлдан Kun.uz видеорепортаж эълон қилган эди.
Мавзуга оид
21:37 / 04.02.2026
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
09:43 / 27.01.2026
Туман сабаб Москва—Бухоро рейслари Самарқанд ва Навоийга қўндирилди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:51 / 16.01.2026