Ҳужжат Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида" 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон қарорини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
а) техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш (маъқуллаш) фақат қуйидаги синов лабораторияларига нисбатан амалга оширилади:
шахсий (ишлаб чиқариш) эҳтиёжлари учун ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ва/ёки кириб келаётган хомашё, материаллар ёки тайёр маҳсулотларни синовдан ўтказувчи ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар лабораториялари;
маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёни ва хизматларни сертификатлаштириш жараёнида иштирок этишга даъво қилмайдиган лабораториялар;
б) қонунлар, Президентнинг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан маълум бир соҳа ёки йўналишдаги маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва хизматларнинг мувофиқлигини баҳолаш ишларини олиб бориш учун ваколатли этиб белгиланган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган мувофиқликни баҳолаш органлари мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади. Уларга юкланган вазифалар ва фукцияларга боғлиқ равишда белгиланган тартибда маъқуллаш ёки аккредитация тартиб-таомилидан ўтадилар;
в) мувофиқликни баҳолаш бўйича ваколатли ва маъқулланган органларнинг реестрини юритиш ва янгилаш Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги "Аккредитация маркази" давлат унитар корхонасига юкланади;
г) лабораториялар учун маъқуллаш тартибидан ўтиш ихтиёрийдир, ушбу қарорда назарда тутилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида мажбурийлиги белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Шунингдек, қуйидагилар белгиланди:
мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар идоравий мансублигидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва фаолияти ихтисослиги туридан қатъи назар аккредитациядан ўтишдан манфаатдор бўлсалар, аккредитациядан ўтиш ҳуқуқига эгадирлар;











